Тўртинчидан, мутакаллимлар манҳажи иймоннинг ҳаммасида ақлни баҳс асоси қилади. Бунинг натижасида ақл Қуръон учун ҳам асос бўлиб қолади. Қуръонни ақл учун асос қилмайдилар. Улар Қуръон учун бўлган ўз тафсирларини шу тасаввурлари натижасидаги мутлақ поклик, ирода эркинлиги, адолат, манфаатли иш каби асосларга қурдилар. Бир-бирига зид кўринган оятларга ақлни ҳакам қилдилар ва уни муташобеҳ оятлар ўртасидаги ҳукм чиқарувчи деб ҳисобладилар. Ўзларининг раъйларига мувофиқ бўлмаган оятларни таъвил қилдилар. Ҳаттоки таъвил қилиш улар учун тариқатга айланиб қолди. Бунда мўътазилалар ҳам, аҳли сунна ва жабриялар ҳам бир хил бўлдилар. Чунки асос оят эмас, балки ақл бўлди. Оят эса ақлга мувофиқ келиши керак эди. Шу тарзда ақлни Қуръонга асос қилиш баҳсдаги ва баҳс юритилаётган нарсадаги хатога олиб борди. Агар улар Қуръонни баҳс учун асос қилиб, ақл Қуръонга таянганда эди, бу хатолар юз бермас эди.
Булар мутакаллимлар манҳажидаги энг кўзга кўринган хатолардир. Бу манҳаж натижасида Ислом ақидаси баҳс, Исломга бўлган даъват ва одамларга Исломни тушунтиришдаги воситадан, наҳв илми ёки фатҳлардан кейин пайдо бўлган бошқа илмларга ўхшаш бир илмга айланиб қолди. Агар бирор исломий маърифатни зеҳнга яқинлаштириш ва тушунтириш учун унга илм номи қўйиш жоиз бўлса ҳам, аммо бу нарса Ислом ақидасига нисбатан жоиз эмас, чунки у даъват моддаси ва Исломнинг асосидир, у Қуръонда қандай келган бўлса, одамларга шундай берилиши керак ва одамларга уни етказишдаги, шарҳлашдаги Қуръон тариқатининг ўзи Ислом ва унинг фикрларини шарҳлаш учун восита бўлиши керак. Шунинг учун мутакаллимлар манҳажидан тамоман юз ўгириш ва ягона Қуръон манҳажига қайтиш керак. Яъни, даъватда ҳис қилинадиган нарсалар баҳсида, ақлга суянган ҳолда, фитрий асосга суяниш керак.
38-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|